No icon

Африканинг энг бой одами ўз бойлигига ишонч ҳосил қилиш учун банкдан 10 млн доллар пулини ечиб олди

Африка қитъасидаги энг бой одам сифатида тан олинган нигериялик тадбиркор Алико Данготе ўзига ўзининг бойлигини исботлаганини айтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, у қачонлардир ҳақиқатан ҳам бой эканига ишонч ҳосил қилиш учун ҳисобидан 10 миллион долларни ечиб олган.

«Бизнес бошланганида, мақсад— биринчи миллионни топиш бўлади. Аммо тахминан бир йил ўтиб, менинг бойлигим 12-13 миллиард доллардан ошгач, мен уларни шунчаки қоғозда ёзилган рақамлар деб ҳисоблардим», — дейди Данготе.

Ўшанда у банкка бориб, ҳисобидаги маблағнинг бир қисмини ечиб олди. Шундан кейин у пулини машинасининг юкхонасига жойлаштирди ва уйга етиб келгач, юкхонани очиб уларга қаради. Уларнинг ҳақиқий эканлигига ишонч ҳосил қилиб, кейинги куни миллиардер уни банкка қайтариб топширган.

Манба: daryo.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика