No icon

Буюк Британияда оғирлиги 346 граммли чақалоқ туғилди

Буюк Британиянинг Глостершир графлигида шифокорлар аномал катталикдаги чақалоқни дунёга келтирди, деб ёзади The Sun.

Маълум бўлишича, ҳомиладорликнинг бешинчи ойлигида шифокорлар Ким Браунга она ва бола ҳаётига жиддий хавф туғдирувчи, ҳомиладорларнинг олти фоизида учрайдиган преекламсия касаллиги ташхисини қўйган.

Текширувлар натижасида ҳомила тўрт ойлик пайтиданоқ ўсмай қўйгани қайд этилган.

Эртаси куни шифокорлар боланинг юрак уриши секинлашганини аниқлаган. 2018 йилнинг 14 июнь куни Баурнга кесарча фавқулодда кесиш амалиёти ўтказилади ва оғирлиги 346 грамм бўлган Изабелла Эванс дунёга келади.

Қизча инкубаторга жойланган.

«Уч ойлик пайтида унга кичкинагина кийим кийдирдим. Унинг катталиги  телефонимдан ҳам кичикроқ эди», — деб хотирлайди унинг онаси.

Орадан уч ҳафта ўтгач Эванснинг ичакларига зарар этганини аниқлайди. Чақалоқ уч ойлик фарқ билан икки марта операция қилинган.

Ярим йилдан сўнг, 2018 йилнинг 16 декабрь куни Эванс туғруқхонадан чиқарилган. Чақалоқ 10 ойлик бўлганида унинг вазни тўрт килограммга етган.

Манба: daryo.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика