No icon

Угандалик 39 ёшли аёл 39 нафар фарзандни дунёга келтирди (видео)

Угандада 21-асрдаги энг серфарзанд аёл топилди, деб хабар берди «Корреспондент.net».

Фото: Global Look Press

Маълум бўлишича, Мариам Набатанзи 39 ёшигача 39 нафар фарзандли бўлишга улгурган. Аёл биринчи фарзандини атиги 13 ёшлигида дунёга келтирган.

Аёлнинг организми кам учрайдиган ноёб хусусиятга эга бўлиб, бунинг натижасида у доим бир нечтадан фарзанд кўради. Ҳозир Мариям 39 ёшда бўлиб, унинг 5 нафар эгизаклари, 3 нафар уч эгизаклари ва 5 нафар тўрт  эгизаклари бор. Болаларнинг барчаси унча катта бўлмаган уйда яшайди. Аёлни турмуш ўртоғи уч йил аввал ташлаб кетганлиги сабабли фарзандларини ёлғиз ўзи катта қилмоқда.

Фикрлар

Яндекс.Метрика