No icon

Чустда саратонга даво бўлувчи булоқ чиқдими? (видео)

Наманган вилояти Чуст туманидаги фермер даласидан булоқ чиққан ва унинг суви шифобахшлиги учун минглаб одамлар шу ерга оқиб келмоқда, деб хабар беради«Human.uz».

Таъкидланишича, ҳатто қўшни вилоятлардан ҳам мазкур булоқ суви учун одамлар навбат кутмоқда.

«Ҳозирча буларнинг барчаси маҳаллий аҳоли вакилларининг маълумоти. Ушбу ҳолат юзасидан таҳририят мутасадди ташкилотлар билан боғланишга ҳаракат қилмоқда», — дейилади хабарда.

Наманганлик машҳур ошпаз Баҳриддин Чустий ўзининг Facebook’даги саҳифасида ушбу видеога муносабат билдириб, Чустда бунақа булоқ йўқлигини маълум қилган.

Скриншот: Facebook / Баҳриддин Чустий

Фикрлар

Яндекс.Метрика