No icon

Олтин ҳосил қилувчи қўзиқоринлар топилди

Австралия ғарбидаги конларда эриган олтинни ютиб, уларни мицелий сиртида соф олтин кўринишида ҳосил қилувчи микроскопик қўзиқоринлар Fusarium oxysporum аниқланди. Бу ҳақда Nature Communications журналида чоп этилган мақолада айтилган.  

Қўзиқоринлар водород пероксиднинг юқори реактив молекулаларини ажратиб, уни оқсидланишга ва ионларга айланиб, соф олтинга айланишга мажбур қилади.  

Олимлар ҳозирча қўзиқоринларда нима учун бундай жараён кечишини айта олмаяптилар. 

Фото: CSIRO

Ушбу кашфиёт геологлар учун алоҳида қизиқишга эга бўлади. Эҳтимол, бундай кам ўрганилган биологик жараёнлар олтин конлари шаклланиши ва уларнинг тақсимланишига таъсир қилиши мумкин. Бундан ташқари, эҳтимол, келажакда бундай микроблар қазилма захираларни қидиришни аниқроқ ўтказиш ва ҳаттоки уларни қайта ишлаш учун янги биологик технологияларни яратишда ёрдам беради.

манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика