No icon

Ёлғондан ваъда қилинган 9 млн доллар учун яқин дугонасини ўлдирди

Аляскалик 18 ёшли қиз ўзининг яқин дугонасини ўлдирди. Тергов версиясига кўра, у ижтимоий тармоқ орқали 9 миллион доллар ваъда қилган номаълум шахснинг талабини бажарган, деб хабар беради Forum Daily.

18 ёшли Денали Бремер 19 ёшли Синти Хоффманни ўлдириш мақсадида жиноий келишувга қўшилган.

Терговнинг тасдиқлашича, Бремер қотиллик содир этгани тасвирган видеони Индиана штатида яшовчи 21 ёшли Дерин Шимлерга жўнатган.

«Интернет шунча яхши нарса олиб келаётганига қарамай, у — ота-оналар учун қоронғу жойга айланиши мумкин, шу сабабли улар ўз фарзандининг тармоқлардаги фаоллигини кузатиб боришлари лозим», — дейди прокурор Брайан Шродер.

Бремер интернет орқали ўзини канзаслик миллионер деб таништирган Тейлер исмли эркак билан танишиб қолган ва тахминларга кўра, айнан унинг талаби билан яқин дугонасини ўлдирган.

Кейинроқ маълум бўлишича, Тейлер бу — Дерин Шимлер томонидан яратилган персонаж бўлиб, йигитча у орқали ўз қурбонларини алдаб келган.

Фото: CBS News

Терговчиларнинг сўзларига кўра, Бремер ва Шимлер «Аляскада кимнидир зўрлаш ва ўлдириш борасидаги режаларни муҳокама қилгани» қайд этилган ёзишмалар мавжуд.

Оқибатда Бремер яна тўрт нафар одамни жиноятга жалб этиб, уларга катта маблағ тўлашни ваъда қилган.

Улар Синти Хофманни Тандербёрд Фолс туристик зонасига алдаб олиб келган ва уни шу ерда ўлдиришган.

Жиноятчиларнинг ҳар бири 99 йилдан қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин.

Манба: daryo.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика