No icon

Пекинда дунёнинг энг йирик аэропорти “Дасин”нинг қурилиши якунланди

Пекинда дунёнинг энг йирик халқаро аэропорти “Дасин”нинг қурилиши якунланди. Бу ҳақида шаҳар маъмуриятига асосланган ҳолда РИА Новости хабар берди. 

Аэропорт лойиҳаси менежери Ли Цзяньхуа томонидан айтилганидек, “Дасин” нафақат аэропорт, балки Хитойнинг йирик транспорт хабидир. Унинг қурилиши учун 400 миллиард юань (тахминан 60 миллиард доллар) маблағ сарфланди.

Бир миллион квадрат метрлик “олтин қақнус” шаклидаги аэропортни 30 сентябрга қадар - Хитой Халқ Республикаси ташкил этилганининг 70 йиллиги арафасида фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда,

“Дасин” аэропорти Пекин жанубида, шаҳар марказидан 46 километр узоқликда жойлашган. Қурилиш 2016 йил 15 мартда бошланганди.

Янги аэропорт тўртта учиш-қўниш йўлагига эга бўлади ва бу ерда йилига 620 минг рейсни амалга ошириш мумкин. Лойиҳага биноан 2025 йилга бориб 72 миллион кишига хизмат кўрсатилиши назарда тутилган.

Аэропортнинг томи аллақачон терминалларда ўрнатилган дунёдаги энг йирик пўлат том, деб эътироф этилган бўлиб, у 25 та стандарт футбол майдонига тенг. Жаҳонга машҳур архитектор ва дизайнер Заҳа Ҳадид унинг дизайни яратилишида иштирок этган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика