No icon

Абитуриентлар рекорди янгиланди: 78 ёшли отахон олий таълим олмоқчи

 

Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалига Сурхондарё вилояти, Ангор тумани, «Улуғбек» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1941 йил 13 апрелда туғилган фуқаро Маматқул Бердиалиев ҳужжат топширди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

 

Қайд этилишича, биринчи йўналиш сифатида «Мевачилик ва узумчилик таълим йўналиши»ни, иккинчиси «Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик», учинчи эса «Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш» йўналишларини танлаган.

 

Бундан аввал Қува туманида яшовчи 72 ёшли абитуриент — Тоштемир Холиқов Фарғона давлат университетининг кундузги бўлимида ўқиш учун ҳужжат топширган эди. У 1947 йил 10 январда туғилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан маълум қилишларича, жорий йилда республика Олий таълим муассасаларига абитуриент сифатида рўйхатга олинаётган 50 ёшдан ошган фуқаролар сони кўпчиликни ташкил этмоқда. Бунга сабаб бу йилдан бошлаб, ёшга доир чекловларнинг амал қилмаслиги бўлди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика