No icon

Саудияда оилавий ажралишлар нимага кўпаймоқда ва нималар сабаб бўлмоқда?

Саудия Арабистони Адлия вазирлигининг статистика маълумотларига кўра, никоҳ ва ажримлар бўйича 2019 йил май ойида ушбу қироллик фуқаролари ўртасидаги ажримлар сони бошқа мусулмон мамлакатларига қараганда, бир неча маротаба кўпайиб кетганлиги айтилмоқда.

Мазкур ташкилотнинг маълум қилишича, жорий йилнинг май ойида Саудия Арабистони фуқаролари орасида 711 та никоҳ қайд этилган. Шу билан бирга, ушбу давлат фуқаролари жуфтликлари орасидаги ажримлар сони 900 тани ташкил этади. Маълумотларга қараганда, бошқа мамлакатларда туғилган турмуш ўртоғи (асосан, араб дунёси) билан рўйхатдан ўтган никоҳлар сони 2596 та бўлса, шундай никоҳларнинг бузилиши 228 тани ташкил этмоқда. Бу ҳақда ИсламНьюс нашри хабар беради.

Саудия матбуот хизматининг хабарларига кўра, саудияликлар ўртасидаги никоҳнинг бузилишига — иситилмаган кечки овқат, аёлининг футбол мусобақасини томоша қилгани, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ёки танлаган жуфтининг ортиқча вазндор экани асосий сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Манба: Islom.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика