No icon

Ўзбекистон Марказий Осиёда ўз жонига қасд қилувчилар рейтингида учинчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон Марказий Осиёда давлатлари орасида ўз жонига қасд қилувчилар рейтингида учинчи ўринни эгаллади. Биринчи поғонада Қозоғистон турибди, деб хабар беради«Zakon.kz». 
Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида минтақада жойлашган давлатларда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари 30 йил давомида кузатилгани ва унинг хулосасига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Тадбирда «Марказий Осиёда ўз жонига қасд қилиш: Хавфларни тизимли тадқиқ этиш ва ҳимоя омиллари» мавзусида Хюстон-Даунтаун университети ўқитувчиси Шахназ Савани маъруза қилди.

Баёнотда айтилишича, ҳар йили бутун дунё бўйлаб 1,5 миллионга яқин одам ўз жонига қасд қилади. Уларнинг 76 фоизи кам даромад кўрадиган мамлакатларда, 60 фоизи эса Осиё давлатларида содир бўлади.

Марказий Осиёда ўз жонига қасд қилувчилар бўйича Қозоғистон (48,1) етакчилик қилади, иккинчи ўринда Туркманистон (15,8), ундан кейин эса Ўзбекистон (13,6) ва Қирғизистон (13,4). Тожикистонда ушбу кўрсаткич паст бўлишига қарамай (7,2), у ерда ўсиш кузатилмоқда.

Шахназ Саванининг фикрича, минтақа аҳолисининг аксарияти ислом динига эътиқод қилишига қарамай, бу ўз жонига қасд қилишлар сонининг камайишига таъсир кўрсатмаяпти. Бунинг сабаби шуки, исломнинг кескин танқид қилинаётганлиги ва етарли даражада муҳокама қилинмагани, кўпинча муҳтож бўлган кишиларнинг дуч келадиган муаммоларига сусткашлик билан қаралаётгани.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳар йили 600 га яқин аёл ўз жонига қасд қилмоқда....

Манба: daryo.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика