No icon

Австралия: Дунёдаги энг юнгдор қўй ўлди

“Би-би-си” телеканали хабар беришича Австралиядаги юнгининг қалинлиги бўйича жаҳон рекорди ўрнатган Крис лақабли меринос қўйи ўлди. Олдин хабар берганимиздек, 4 йил аввал Канберра яқинида топилган бу қўй машҳурлашиб кетган эди. Мутахассисларнинг фикрича, у фермадан қочиб кетиб, бир неча йил одамлардан яшириниб юрган. Қўй топилганда юнги шунчалик ўсиб кетган бўлганки, у базўр юрган. 
Мутахассислар Криснинг юнгини зудлик билан олиб ташлашга қарор қилишган ва ундан 40 кг юнг кесиб олинганди. Ўзига хос "чемпион" қўйни 47 смлик юнг қопламидан халос этиш учун 45 дақиқа талаб этилган. Табиат қўриқчилари талабига кўра, қўй бу вақтда наркоз остида бўлган.

Бу борадаги аввалги рекорд Янги Зеландиядаги Шрек лақабли қўйга тегишли бўлган. Ундан 27 кг юнг кесиб олинган. 

Фикрлар

Яндекс.Метрика