No icon

Туя Тошкент-Москва поездини 44 дақиқага кечиктирди (видео)

Тошкентдан Москвага кетаётган йўловчи поезди темирйўл линиясига туя чиқиб олгани учун 44 дақиқага кечикди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Ҳодиса Қозоғистон-Россия чегарасида юз берди.

"Туя поезд кетаётган йўналиш бўйича ҳаракатланган. Машинист бир неча марта овозли сигналлар берган бўлсада, туя йўлдан чекинмади. Шу сабабли машинист поезд тезлигини пасайтиришга мажбур бўлди", дейилади хабарда.

Тармоқда тарқалган видеода кўринишича, туя машинистнинг сигналларига эътибор ҳам бермасдан ўз йўлида давом этмоқда.

Манба: sof.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика