No icon

Эронлик депутат Трампни ўлдириш учун 3 млн доллар мукофот таклиф қилди

Эрон парламенти депутати Аҳмад Ҳамза АҚШ президенти Дональд Трампни ўлдириш учун мукофот таклиф қилди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

«Кермон провинцияси халқи номидан Трампни ўлдирган кишига уч миллион доллар нақд пул тўлаймиз», — деган Аҳмад Ҳамза.

Қайд этилишича, депутат Эрон диний раҳбарлари Трампга таҳдид қилиш ҳақида қарор қабул қилганлиги ёки қилмаганлигига аниқлик киритмаган.

Кермон Эроннинг шу номли провинциясида жойлашган шаҳар бўлиб, 3 январь куни Трампнинг буйруғига кўра, ўлдирилган генерал Қосим Сулаймоний айнан шу шаҳардан бўлган. АҚШ президенти Сулаймонийни террорчи деб атаган, Эрон генералнинг ўлими учун ўч олишга ваъда берган. 8 январга ўтар кечаси Эрон АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаларига ракета зарбалари берган. Ракета зарбалари бериш чоғида Теҳрондан ҳавога кўтарилган «Украина халқаро авиалиниялари» компаниясининг Boeing 737 самолёти хатолик сабабли уриб туширилган. Самолёт бортида бўлган 176 киши ҳалок бўлган.

Манба: daryo.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика