No icon

ЙПХ катта инспектори шу видео сабаб лавозимидан озод этилди

Интернет тармоғида «Qashqadaryoda bodi-kamera taqmagan YPX inspektori haydovchidan hujjat talab qildi. Haydovchi esa bunga e’tiroz bildirdi» сарлавҳали видеотасвир жойлаштирилган.

ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан ЙПХ катта инспектори Б.Файзуллаевга нисбатан вилоят ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилган. Аниқланишича, ЙПХ катта инспектори Б.Файзуллаев хизмат фаолиятини олиб бориши  давомида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори ва ИИВнинг меъёрий ҳужжатларида кўрсатилган талабларига риоя этмасдан, фуқаролар билан беписандларча қўпол муносабатда бўлган.

«У ўзининг интизомсизлигини намоён қилиб, фуқаролар онгида ИИО ходимлари тўғрисида салбий фикрларни ўйғонишига сабабчи бўлганлиги учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди», дейилади хабарда.

ЙПХ катта инспектори шу видео сабаб лавозимидан озод этилди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Фикрлар

Яндекс.Метрика