No icon

Йирик савдо марказига кираверишда айиқ дам оляпти

АҚШнинг Миннесота шаҳридаги йирик савдо маркази қоровули Райан Карлсон бинога кириш эшиги ёнида дам олиб ётган айиқни видео тасвирга олган. Тўғри, муассаса ҳозирча пандемия туфайли ишламаяпти.

 

Воқеа гувоҳининг айтишича, жониворни автомобилда айланиб ўзига тегишли ҳудудни кўздан кечириб чиқаётганда, тахминан тунги соат учлар атрофида учратган. Баҳайбат ёввойи ҳайвон – айиқ турли егуликлар сотиладиган, айни пайт мижозларга етказиб бериш йўли билан хизмат кўрсатаётган кичик дўконча эшиги ёнида ётган.

 

Карлсон хизмат мажбуриятига биноан, тасвирни савдо маркази директори Кэти Казга кўрсатди. У эса ўз навбатида ноодатий лавҳани ижтимоий тармоққа жойлаштирди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика