No icon

Коронавирус, қоғоз, 47 та футбол майдони...

COVID-19 пандемияси кириб бормаган ва таъсирини ўтказмаган соҳа қолмади. Масалан, чоп этиш қурилмаларини олайлик. «IDC» компанияси ҳисоб-китоблари 2020 йилда пандемия оқибатида офис ва уй қурилмалари, яъни принтер ва ксероксларда босиб чиқариладиган саҳифалар сони кескин қисқаришини кўрсатмоқда.

Ҳисоблашларга кўра, 2020 йилда жами 2,8 трлн. саҳифа чоп этилади, бу 2019 йилдагидан 13,7 фоизга кам — ўтган йили камида 3,2 трлн. саҳифа чоп этилганди. Компания мутахассислари барча хилдаги принтерлар, кўп функцияли чоп этиш қурилмалари, A2-A4 форматидаги ксероксларни назарда тутишган.

Энг кескин пасайиш Шимолий Америка ва Осиё-Тинч океани минтақасида (Хитой ва Японияни истисно қилганда) кутиляпти.

Маълумот учун: 2019 йилда глобал миқёсда дақиқасига 6 миллиондан ортиқ саҳифа чоп этилган эди — тасаввур қилинг, бир дақиқада 54 та футбол майдонига тенг қоғоз сарфланмоқда (албатта, электр токи, бўёқ ва бошқа харажатлар ҳам бор). Бунга газета ва журналлар, китоблар, ҳар хил рекламалар кирмайди. 2020 йилда коронавирус пандемияси туфайли глобал миқёсда принтерлар ва ксерокслар иш ҳажми 13,7 фоизлик пасайиши ҳисобига 54 та «футбол майдони»дан 47 таси қолади. Яхшими — ёмон...

манбая: xabar.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика