No icon

Чилонзор туман ҳокимлиги бўлим бошлиғи 50 минг доллар пора билан ушланди

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимлиги бўлим бошлиғи тадбиркорга ерга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириб бериш учун 50 минг доллар пора олаётганида ушланди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» ўзининг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига таяниб, хабар берди.

Маълумотларга кўра, давлат хизматчиси тадбиркорга 1,4 миллон АҚШ доллари эвазига 1 гектар ерга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Ҳокимлик вакили Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан 25 июнь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида ушланган. Қўлга олинган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси («Пора олиш») бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ Тошкент вилоятида 60 минг долларга ер сотмоқчи бўлган туман ҳокими ўринбосари қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика