No icon

Тўрақўрғон: Босқинчилар хонадон эгаларини калтаклаб, 100 млн сўм ва 11 минг долларни олиб кетишди

Тўрақўғон туман ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига 2020 йил 7 июль куни «Бураматут» маҳалласидаги хонадонларнинг бирига тунда номаълум шахслар кириб, босқинчилик содир этганлиги ҳақидаги мурожаат келиб тушди.

Тезкор гуруҳ зудлик билан воқеа жойига бориб, ҳолатни ўрганган. Маълум бўлишича, тунги соат 03:00 атрофида юзига ниқоб таққан 4 киши девор ошиб, ҳовлига тушган. Эр-хотин ҳамда уларнинг ўғлини қўл-оёқларини боғлаб, оила бошлиқларига таёқ билан тан жароҳати етказган ва пул беришларини талаб қилган.

Босқинчилар уйдан 11 минг 400 АҚШ доллари ва 100 миллион сўм нақд пул ҳамда уяли алоқа телефонини олиб, чиқиб кетган. Туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси катта терговчиси Аҳрорбек Каримовнинг билдиришича, айни пайтда ушбу ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фикрлар

Яндекс.Метрика