No icon

АҚШда лотерея ғолиби 22 млн долларни дўсти билан бўлишди...

Висконсинда истиқомат қилувчи Том Кук исмли фуқаро Powerball лотереясидан 22 миллион доллар ютиб олиб, мукофотни дўсти билан бўлишди, деб хабар беради Esquire. Дўстлар лотереянинг YouTube’даги канали учун ўзларининг воқеасини сўзлаб берган. Гап шундаки, 1992 йилда Том Кук дўсти Жо Фини билан агарда иккисидан бирининг лотереясига ютуқ чиқадиган бўлса, уни бўлишишга келишиб олган. Шундан буён улар ҳар ҳафта лотерея чипталарини харид қилиб келган.

«Биз бундан бирор-бир натижа чиқишини ўйламаган эдик. Бироқ келишув бу — келишув», — дейди дўстлар интервьюда.

Шундай қилиб, мукофотнинг тенг ярми Финига насиб этган. Дўстлар мукофот пулларини бир вақтда олиш вариантини танлагани сабаб уларнинг ҳар бири 5,7 миллион долларни қўлга киритган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика