No icon

60 минг йил олдин яшаган ярим метрлик улкан кабутар қолдиқлари топилди

Нью-Мехико университети олимлари, Тонга ороллари қироллигида улкан кабутар қолдиқларини топишга муваффақ бўлди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Палеонтологлар томонидан бундан 60 минг йил аввал Тонго оролларида яшаган мазкур турга Tongoenas burleyi номи берилган.

Таъкидланишича, оддий қушдан беш карра катта бўлган кабутар узунлиги, думини ҳисобга олмаганда 51 сантиметрни ташкил қилади. Кабутарнинг тумшуғи йирик экани манго ва гуава билан озиқланишига имкон берган.

Tongoenas burleyi’нинг, Тонга оролларида яшашига у ерда йиртқичлар бўлмагани сабаб бўлган. Лекин инсонлар оролга қадам қўйганидан кейинги бир асрда мазкур тур йўқолиб кетган.

Манба: daryo.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика