No icon

Телефон, «шпаргалка», сохта ҳужжат – 1-сменадаёқ 37 нафар абитуриент тестдан четлаштирилди

АОКАда ўтаётган брифингда тест синовларининг 1-куни 1-сменасидаги ҳолат бўйича ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов маълумот бериб ўтди. Маълум қилинишича, бугун тест синовлари 1-сменасида 59250 нафар абитуриент тест топшириши режалаштирилган эди. Шундан 55767 нафари иштирок этди. 3474 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тестга келмади.

Бир нафар абитуриентнинг тана ҳарорати баланд бўлганлиги учун тестга киритилмади ва далолатнома тузилди.

8 нафар абитуриент кириш жойида тест синовларидан четлаштирилди. Хусусан, уларнинг 4 нафари телефон, 1 нафари «шпаргалка», 2 нафари бошқа абитуриент ўрнига кирмоқчи бўлган, 1 нафари ҳужжатни сохталаштиргани учун четлаштирилган.

Тест синовлари жараёнларида тартиб-қоидани бузганлиги учун 29 нафар абитуриент тестдан четлаштирилди. Жумладан, уларнинг 26 нафари телефон ва бошқа турли электрон воситалардан фойдалангани учун, 1 нафари шпаргалка, 1 нафари калькулятор ва 1 нафари сохта ҳужжат билан тестга киргани учун четлаштирилди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика