No icon

Абитуриентларга яширин қўлбола алоқа воситаларини сотаётган шахс ушланди

Ички кийимларга ўрнатиладиган алоқа воситаларини 100-200 АҚШ долларидан сотаётган шахс аниқланди.

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор-қидирув ҳамкорлиги ҳамда Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, тадбир давомида абитуриентлар тест синовлари жараёнида фойдаланиши учун қўлбола усулда махсус ясалиб, ички кийимларга ўрнатиладиган алоқа воситаларини 100-200 АҚШ долларидан сотаётган 29 ёшли У. исмли шахс аниқланди.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси абитуриентларни тест синовларида фойдаланиш тақиқланган буюмларни ўзлари билан имтиҳонга олиб кирмасликлари бўйича огоҳликка чақирган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика