No icon

Италияда пляждан қум ўғирлаган сайёҳ 1000 евро жаримага тортилди

Қарийб икки килограмм маҳаллий қумни олиб Сардиниядан учиб кетишга уринган франциялик сайёҳ минг евро жаримага тортилди, дея хабар берди CTV News.

Оролнинг ўрмон қўриқчилари саёҳатчидан бир шиша қумни мусодара қилишган. Бир йил ичида бундай ўғирликлар жуда кўп содир этилади.

2017 йилда қабул қилинган қонунга кўра, Сардиния пляжларидан қум олиб чиқиб кетиш ноқонуний ҳисобланади. Қумнинг қаердан «ўғирлангани» ва миқдорига қараб 500 дан 3000 еврогача жарима солинади. Айниқса, рангли, пушти ёки оппоқ қумли пляжлар алоҳида назоратга олинган.

Ҳатто, ўтган йили қумни сувенир сифатида сотган сайт ҳам фош этилди.

Экспертларнинг аниқлашича, ўтган уч йил давомида назорат ўта кучайтирилган.

Пляжларни полиция назорат қилади. Сайёҳларнинг қум ўғирлаётганини кўрган оддий фуқаролар ҳам ҳукуматга мурожаат қилишяпти.

Манба: xabar.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика