No icon

Тошкентда кул ранг Mercedes-Benz рангини қорага ўзгартириб, ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Тошкентда қиймати 300 миллион сўмлик кул ранг Mercedes-Benz рангини ўзбошимчалик билан қорага ўзгартириб ноқонуний сотаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари «Божхона чегарасида олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Ннизом талаблари ижроси юзасидан Тошкент шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказган.

Тадбир давомида фуқаро У.Б. қўшни давлат фуқароси У.Ж. томонидан мажбуриятнома асосида қайтариб олиб чиқиб кетиш шарти билан олиб кирилган, қиймати 300 миллион сўмлик кул ранг Mercedes-Benz E 350 русумли автоуловни ўзбошимчалик билан рангини қора рангга ўзгартириб, ноқонуний тарзда сотаётган вақтида қўлга олинган. Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракаталари давом эттирилмоқда.

Фикрлар

Яндекс.Метрика