No icon

АҚШ собиқ президенти Авраам Линкольннинг бир тутам сочи 81 минг долларга сотилди (фото)

Бостон кимошди савдосида АҚШнинг 16-президенти Авраам Линкольннинг бир тутам сочи сотувга қўйилди. Харидор 81 минг доллар тўлашга рози бўлган. Соч билан бирга сиёсатчининг ўлдирилиши ҳақидаги телеграммани ҳам олган, деб ёзади NPR нашри.

Америкалик марҳум президентнинг бир тутам сочи 81 минг долларга сотилди

Таъкидланишича, Линкольннинг бир тутам сочи 75 минг долларга аукционга қўйилган, якуний қиймати эса 81 250 долларни ташкил этган. Уни ким сотиб олгани ҳақида маълумот берилмаган.

Авраам Линкольн 1865 йил 14 апрель куни Вашингтон Форд театрида спектакль томоша қилаётган вақтда бошига ўқ тегиб ҳаётдан кўз юмган. Жиноятни актёр Жон Уилкс Бут амалга оширган.

Шифокор президент танасини текшираётганда беш сантиметр узунликдаги сочини кесиб олган ва уни президентнинг ўлдирилгани айтилган телеграммага жойлаган.

Манба: xabar.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика