No icon

Онасини тириклайин кўмиб, қамоққа тушди

Хитойнинг Шэньси провинсиясида 58 ёшли эркак онасини тириклайин кўмишга урингани учун судланди. Бу ҳақда AsiaOne хабар бермоқда.

Ҳодиса май ойида юз берган. 79 ёшли фалаж аёл топилиб касалхонага келгунига қадар қабрда 70 соат давомида овқат ва сувсиз ётган. Қутқарилгандан сўнг, ўғли унинг учун қамоққа тушиши мумкинлиги ҳақида ташвиш билдирди. Aёл сентябрь ойида вафот этди.

Эркак қасддан одам ўлдиришда айбланган. 2 ноябрь, душанба куни ушбу ишни Цзинбянь округ суди кўриб чиқди. Судланувчи айбдор деб топилиб, 12 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Май ойида аёлнинг йўқолганлиги ҳақида унинг келини хабар берган. Унинг айтишича, уч кун олдин эри онасини аравага миндириб, қаергадир олиб кетган. Эртаси куни эрталаб у ёлғиз қайтиб келади ва онасини қариндошларига юборганини айтади. Сўроқ пайтида эркак онасини қабристонга олиб бориб ташландиқ қабрга ташлаганини ва тупроқ билан ёпганини тан олди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика