No icon

Божхоначининг уйидан 311 минг доллар чиқди, бу ҳали ҳаммаси эмас...

Республика бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев йиғилишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятидаги коррупция ҳолатларини алоҳида тилга олди. Ўтган икки йилда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 318 нафар ходими жиноий қилмишлари учун жавобгарликка тортилган.

Масалан, «Арк булоқ» божхона пости бошлиғи Ж. бошчилигидаги бир гуруҳ божхона ходимлари пора эвазига турли субъектлар томонидан импорт қилинган товарлар қийматини пасайтириб кўрсатиб, давлат манфаатларига қарийб 9 млрд. сўм зарар етказган.

Тергов жараёнида Ж.нинг уйида ўтказилган тинтувда, пора сифатида олинган 311 минг доллар нақд пуллар олинган.

Бундан ташқари, жиноий йўл билан топилган пуллар эвазига Бўстонлиқ туманида 8 сотихли дала ҳовли қурганлиги, «Тошкент сити» мажмуасидан 2 та хонадон ва 1 та нотурар жой ҳамда «Каптива» автомашинасини сотиб олганлиги аниқланган. Ҳозирда Ж. ва шериклари суд олдида жавоб бермоқда.

Фикрлар

Яндекс.Метрика