No icon

Тошкентда 8 ёшли бола Lacetti'да супермаркет ичига кириб кетди

Жорий йилнинг 7 январь куни соат 13:50ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Гёте-5 кўчасида ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Ж.Ш. «Ласетти» русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб келиб, ушбу кўчада жойлашган «Макро» супермаркети яқинига тўхтаб, ўт олдиргич калит ва фарзандини қаровсиз қолдириб ўзи супермаркет ичига кириб кетган. Автомобилда бўлган 8 ёшли фарзанди ўт олдиргич калитни бураб юбориши оқибатида автомобиль ҳаракатланиб кетган ва супермаркет ойнасини синдириб, ичкарига кириб тўхтаган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда

Фикрлар

Яндекс.Метрика