No icon

Илон Маск бор мол-мулкини сотиб Марсга кўчиб кетмоқчи

Дунёдаги энг бой одам, «SpaceX» ва «Tesla» асосчиси Илон Маск Марсга кўчиб бориш учун бор мол-мулкини сотишга қарор қилди.

Маскнинг фикрича, бошқа сайёрада шаҳар қуриш учун катта маблағ керак бўлади. Бу уни мол-мулкини сотишга мажбур қилаётган сабаблардан биридир. Бу билан ишбилармон ўзининг қай даражада қатъиятли эканлигини намойиш этмоқчи, дея хабар берди «Business Insider».

«Молиявий нуқтаи назардан деярли ҳеч қандай бойлигим қолмайди», — дейди тадбиркор.

Маскнинг айтишича, мабодо ишда кескин вазият юзага келса, у фабрикада ёки идорада ҳам ухлаши мумкин. Бироқ тадбиркор фарзандлари учун қандайдир уй-жойга муҳтожлигини тушуниб турибди. Шу билан бирга, ушбу мақсадлар учун ижарага олиши ёки бошқа бирор нима қилиши мумкин деб ҳисоблайди.

7 январь куни «Tesla» ва «SpaceX» компанияларининг раҳбари, ишбилармон Илон Маск дунёнинг энг бой одамлари рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб олгани тўғрисида хабар берилганди. У Amazon асосчиси Жефф Безосдан ўтиб кетди.

Аввалроқ унинг бойлиги 200 миллиард доллардан ошганини маълум қилдик.

Манба: xabar.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика