No icon

ФВВ «Қамчиқ» довони бўйича огоҳлантириш билан чиқди

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни кечаси ва 1 декабрь куни тонгда «Қамчиқ» довонининг А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлида кучли қор ёғиши кузатилади. 

ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, туман тушади, йўлнинг кўриниш чегараси 50-100 м.ни ташкил қилади. Шамол тезлиги 18-23 м/с.гача кучаяди, йўлда қор уюмлари тўпланиб, яхлайди. «Об-ҳавонинг кескин пасайиши ва йўлда ҳаракатланишда ноқулайликлар туғилишини инобатга олиб, йўлда эҳтиёт чораларини кўришингизни сўраймиз», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФВВ «Қамчиқ» довонидаги йўл ҳаракати тирбандлиги сабабини маълум қилганди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика