No icon

"Прописка" ёки никоҳ муносабатларидан қатъи назар энди меҳмонхонада қолишингиз мумкин

Ўзбекистонда «жисмоний шахсларнинг яшаш жойи (пропискаси), фуқаролиги, қариндошлик ёки никоҳ муносабатларидан, шунингдек, шахсий ҳаёт ҳуқуқини чеклайдиган бошқа омиллардан қатъи назар, меҳмонхонага келган мижозларга меҳмонхона хизматлари тақдим этилиши керак». 

Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг «Туризмни тезкор ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, юқоридаги чекловлар қонунчиликка зиддир. Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида 2019-2025 йилларда Туризмни ривожлантириш концепцияси ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. 

Фикрлар

Яндекс.Метрика