No icon

Энг катта сув ости ресторанини биласизми? (фото)

Ресторан Hurawalhi Maldives Resort меҳмонхонасининг ичида жойлашган. Англаганингиздек, у Мальдив оролларида.

Фото: Hurawalhi Maldives

Меҳмонхона мажмуаси Хурахани оролида жойлашган. У Хулуле халқаро аэропортидан 120 километр узоқликда.

Фото: Hurawalhi Maldives

Маржон қоялар яқинида денгиз тубида яшайдиган тропик жонзотлар, кўплаб балиқлар, акулалар бемалол сузиб юради.

Фото: Hurawalhi Maldives

Сиз бу расмни қўрқмасдан томоша қиляпсиз. Ким билади акулалардан бири ҳимоя тўсиғидан ўтиб, ресторанга тушиб қолса нима бўлади?

Фото: Hurawalhi Maldives

Фото: Hurawalhi Maldives

Ресторан океан тубида 5,8 метр чуқурликда жойлашган. Лавиани атоли дайвинг, яъни шўнғиш учун энг гўзал жойлардан бири ҳисобланади. У Маледан шимолда жойлашган ва ўз таркибига 64 та у қадар катта бўлмаган оролларни қамраб олади.

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика