No icon

Ўзбек ёзувчиси Европанинг нуфузли мукофоти ғолиби бўлди

Ўзбек ёзувчиси Ҳамид Исмоилнинг «Жинлар базми» романи (таржимон Дональд Рейфилд) 2019 йилги Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки адабий мукофоти ғолиби бўлди. Бу ҳақда BBC хабар берди. Халқаро мукофот 7 март куни ЕТТБнинг Лондондаги қароргоҳида ўтган тантанали маросимда топширилган.

Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки 20 минг фунт стерлинг миқдоридаги пул мукофоти (26 минг доллар) берган бўлиб, у роман муаллифи ва таржимон ўртасида бўлинади. Ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла Қодирий ҳаёти ва у асарларида тасвирлаган хонлар даври ҳақидаги роман ўзбек тилидан инглиз тилига ўгирилган биринчи йирик асар.

Фикрлар

Яндекс.Метрика