No icon

Дунёнинг йирик шаҳарларида яшовчилар нонуштага етадиган пулни қанча вақтда топишади?

Bloomberg агентлиги дунёнинг йирик шаҳарларида яшовчи кишилар нонуштага етадиган пулни қанча вақтда топишларини аниқлаш мақсадида Bloomberg 2019 Global City Breakfast Index тадқиқотини ўтказди.

Бунинг учун дунёнинг 137 та йирик шаҳрида стандарт нонуштанинг ўртача нархи ва бирор киши бундай нонушта учун қанча вақт ишлаши кераклиги ҳисоблаб чиқилган. Стандарт нонушта сифатида бир стакан сут, битта тухум, икки бўлак нон ва битта мева олинган. 

Тадқиқот натижаларига кўра, рейтингнинг энг юқори поғоналарини Женева, Дубай, Берн, Люксембург, Сан-Франциско ва Цюрих эгаллаган. Бу шаҳарларда одамлар бир кунда топадиган пулларининг 1 фоизга яқинини нонуштага ишлатар эканлар. Уларга нонуштага етадиган пулни топиш учун 5 дақиқада кифоя қилади. 

Москвада яшовчи кишига бунинг учун 10,6 дақиқа вақт керак бўлади ва нонуштага кунлик даромадининг 2,2 фоизини сарфлайди. 

Рейтингиннг сўнгги ўринларини Африканинг Лагос ва Аккра шаҳарлари эгаллаган. Бу шаҳарда яшовчиларга нонуштага етадиган пулни топиш учун 2 соатдан кўпроқ ишлашлари талаб қилинар экан. Хитойликка нонуштага пул топиш учун 30 дақиқа, Гана пойтахтида яшовчи кишига эса 2 соат 15 дақиқа ва кунлик даромадининг 28 фоизи керак бўлар экан.

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика