No icon

Қуёш ҳақида қизиқарли фактлар

· Қуёшни чироқ сингари ўчириб қўйиш имкони бўлса ва бу имкониятлан фойдаланилса, бир ҳафта ичида Ердаги ҳарорат -18 даражага, бир йил ичида эса -75 даражага тушади ва жон сақлаш мумкин бўлмай қолади;

· Қуёш борган сари иссиқроқ ва ёрқинроқ бўлиб бормоқда. Вақтлар ўтиб у ўн марта ёрқинлашиши мумкин. Фақат бунинг учун тахминан миллиард йил керак;

· Қуёш массасининг 72 фоизи водород ва 26 фоизи гелийдан иборат. Қолгани арзимас миқдордаги бошқа элементлардир. Ҳар сонияда 700 миллион (!) тонна водород ёниб, гелийга айланади;

· Қуёш катта миқдордаги энергия манбаи бўлиши билан бирга улкан массага ҳам эга. Унинг оғирлиги Қуёш тизимининг 99 фоизини ташкил қилади;

· Шундай сайёралар ва уларнинг йўлдошлари борки, уларнинг айрим қисмларига қуёш нурлари узлуксиз тушиб туради, яъни ўша ҳудудларда тун бўлмайди;

· Ҳисоб-китобларга кўра, Қуёш ўзининг ўрта ёшини яшамоқда. Астрономлар маълумотларига қараганда бу юлдуз пайдо бўлганига 4,5 миллиард йил бўлган ва яна тахминан 5 миллиард йилдан кейин у ёниб битиб, аввал қизил гигантга, кейин оқ карлик юлдузга айланади;

· Агар инсоният Қуёш энергиясини ишлаб чиқаришни истаса, ҳар сонияда 100 миллиард тонна динамит портлатиб туриши лозим ва бунга ақл бовар қилмайди.

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика