No icon

Тест синовлари кузатувчилари кунига қанча миқдорда ҳақ олишади?

Жорий йилда ўтказиладиган тест синовларида кузатувчи педагог ходимларга бир кунлик меҳнати учун 200 минг сўм миқдорда ҳақ тўланади. Бу ҳақда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров Миллий матбуот марказида ўтказилган брифингда маълум қилди.

«Ўтган йили кузатувчиларнинг бир смена учун қўлига оладиган пули 49 мингдан ко′проқ эди. Яъни кузатувчи бир кун ишларди, бир кун дам оларди. Шундай қилиб кунига 100 минг сўмга яқинроқ пул олган. Жорий ўқув йилида эндиликда кузатувчилар бир кунлик иши учун қўлига 200 минг сўм олиши режалаштирилмоқда. Ҳозирги кунда бу масала молия вазирлиги билан ҳамкорликда кўриб чиқилмоқда. Гуруҳ назоратчиларига бир смена учун 100 минг сўмдан ко′проқ пул тўлаш билан боғлиқ ишлар олиб борилмоқда. Яқинда давлат комиссиясининг баёни тасдиқланганидан кейин бу масала яна ҳам аниқ бўлади», — дейди Диёрбек Қўчқоров.

Қайд этилишича, жорий йилдаги тест синовларига жами 6 минг 200 нафар гуруҳ назоратчиларини жалб қилиш режалаштирилган. 2019—2020-ўқув йили қабули учун ўтказиладиган кириш тест синовларига 8 минг 140 нафар гуруҳ назоратчилигига номзодлар рўйхати шакллантирилиб, STAФФ маълумотлар базасига киритилди. Мазкур номзодлар ўқув-семинарлари  якуни бўйича ўтказиладиган тест синовлари ва суҳбат натижалари асосида сараланади.

Манба: sof.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика