No icon

Дунёдаги энг яхши уй аниқланди

AR House 2019 мукофоти ҳайъати аъзолари дунёдаги энг яхши уйни танлашди. У Япониянинг Курасики шаҳрида жойлашган, деб хабар берди The Architectural Review нашри.
Қурилиш компанияси бу эски уйни қайта тиклаган. Архитекторлар унга замонавий қиёфа беришган, шу билан биргаликда унинг тарихий томини сақлаб қолишган.

Ҳайъат аъзолари таркиби жаҳоннинг етакчи архитекторлари: япониялик Такэси Хаяцу, норвегиялик Манте Кула, британиялик Стивен Тейлор ва бошқалардан ташкил топган.

Йилнинг энг яхши уйи номига бутун дунёдан 200дан ортиқ лойиҳа даъвогарлик қилди.

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика