No icon

Энди ҳарбий хизматда бўлганлар учун бериладиган 50 фоизлик имтиёз фақат ҳарбий ОТМларга амал қилади

2019 йилнинг 5 июлида президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, 2019/2020 ўқув йилидан ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномаларига эга фуқаролар фақат олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга эга бўладилар.

Илгари республиканинг барча олий таълим муассасаларига киришда мазкур имтиёз берилган. Ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномаларига эга фуқаролар республиканинг бошқа олий таълим муассасаларига ҳужжат топширганларида қабул квоталаридан ташқари қўшимча ажратилган (5 фоиз) квота доирасида тестларда қатнашади.

Фикрлар

Яндекс.Метрика