No icon

2021 йилда Умра сафарига навбатда турганлар рўйхати тугайди

Ҳозирги кунда юртимизда Умра сафарига зиёрат қилишни истаган 200 минг нафардан ортиқ талабгорлар бор. 2021 йилнинг Рамазон ойи бошларига келиб, Умра сафари учун навбатлар тугаши кутилмоқда. 

Ўзбекистон мусулмонлар идораси халқаро алоқалар бўлими мудири Муҳаммад-Акмалхон Шокировнинг таъкидлашича, айни дамда 8 та вилоятда Умрага навбатда турувчилар йўқ. Бироқ, Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва водийда эса зиёратга боришни истаганлар навбати катта. Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот котибининг айтишича, Умра зиёрати сафарига навбатда турувчиларнинг электрон рўйхати ишлаб чиқилмоқда. Тез кунларда зиёратга ёзилган фуқаро ўз навбатини онлайн кузатиш имкониятига эга бўлади.

Фикрлар

Яндекс.Метрика