No icon

Ўзбекистонда жами нечта вазирлик бор? (тўлиқ рўйхат)

Куни кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев маҳалла тизимини такомиллаштириш, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида Маҳалла ва оила масалалари вазирлигини тузишни таклиф этди. Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев шу вақтга қадар қайси вазирликлар ўз ўрнида қолгани, қайсилари ислоҳ этилгани ва янги тузилгани статистикасини тақдим этди.

Охирги йилларда 3та вазирлик янгиланди, 11та вазирлик янгитдан ташкил қилинди, 10та вазирлик аввалдан бор.

Аввалдан мавжуд бўлган вазирликлар:

1. Ташқи ишлар вазирлиги 
2. Адлия вазирлиги 
3. Мудофаа вазирлиги 
4. Ички ишлар вазирлиги 
5. Молия вазирлиги 
6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
7. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 
8. Халқ таълими вазирлиги 
9. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 
10. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 

Янгиланган вазирликлар:

11. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги 
12. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 
13. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 

Янги ташкил этилган (бўлинган, ажралиб чиққан) вазирликлар:

14. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 
15. Сув хўжалиги вазирлиги 
16. Мактабгача таълим вазирлиги
17. Маданият вазирлиги
18. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги 
19. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги 
20. Инновацион ривожланиш вазирлиги 
21. Қурилиш вазирлиги 
22. Транспорт вазирлиги 
23. Энергетика вазирлиги 
24. Маҳалла ва оила масалалари вазирлиги (энди тузилади)

Бундан ташқари 10 та давлат қўмитасидан 3 таси янги ташкил қилинди.

Шунингдек, 6 та давлат инспекцияси, 4 та оддий инспекция, 8 та агентлик (яна битта Ёшлар масалалари бўйича агентлик тузилиши кутилаяпти), 4 та қўмита, 3 та марказ фаолият юритади.

Фикрлар

Яндекс.Метрика