No icon

Коронавирусни даволаш нархи очиқланди ва муслима аёлнинг кашфиёти...

Коронавирус билан касалланган фуқароларни даволаш пайтида касалхонанинг стационарида қолиш нархи, агар бу жиддий шакл бўлса, кунига 200 минг рублга етади (24,6 миллион сўм). Бундай қийматни Санкт-Петербург губернатори ўринбосари Евгений Елин тайинлади, деб ёзади Фонтанка.

Унинг сўзларига кўра, касалликнинг енгил шакли аниқланган беморга шаҳар бюджетидан кунига 60 минг рубл (7,4 миллион сўм), ўртача шаклдаги беморга эса 140 минг рублга (17,2 миллион сўм) тушади. Елин таъкидлашича, оғир шаклда даволанишнинг энг кам муддати - тўрт ҳафта, бу беш миллион рублдан (617 миллион сўм) кўпроқ маблағ сарфлаш кераклигини англатади. 
Хитойлик олимларнинг аниқлашича, COVID-19 касаллиги бўлиб ўтган беморларда иммунитет ривожланади, аммо баъзи беморларда тикланишдан кейин ўпка функцияси 20-30 фоизга заифлашади. Ўпка фиброзининг ривожланиши натижасида бошқа касалликнинг кузатилиши мумкин.
***

Сингапур олимлари томонидан коронавируснинг янги турини ташхислаш учун тезкор тест ишлаб чиқилди, дея Straits Times фан-технология ва тадқиқотлар агентлиги профессори Жекки Инга таяниб хабар берди.

Янги "Cepat" тест тизими вируснинг генетик моддаси борлигини аниқлайди ва 5-10 дақиқада натижани беради, дея таъкидлади профессор. Унинг сўзларига кўра, тестдан оммавий фойдаланиш учун лицензия бир ой ичида олиниши керак. Профессор Жеки Ю.Ин, Сингапурдаги Биоинженерия ва нанотехнология институтининг ижрочи директори, AҚШ Миллий ихтирочилар академиясининг ходими деб тан олинди. Профессор олима 30 ёшдан кейин Исломни қабул қилди, шунингдек, 2015 йилда бионотехнология соҳасидаги инновациялар учун 500 минг долларлик Мустафо мукофотининг биринчи ғолибига айланди.

Манба: sof.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика