No icon

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2645 (+9) нафарни ташкил қилмоқда...

2020 йил 14 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2645 (+9) нафарни ташкил қилмоқда.
9 нафар янги касалланиш ҳолатининг 2 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 7 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди. Хориждан келиб, касалланиш қайд этилган фуқароларнинг 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлса, 1 нафари эса Тожикистондан келган. 
Айни пайтда юртимизда 2136 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 80 фоизни ташкил қилмоқда. Ҳозирда мамлакатимизда 498 нафар бемор даволанмоқда. Шифокорларимиз томонидан барча беморларга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Фикрлар

Яндекс.Метрика