No icon

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 2700 кишига яқинлашди ва...

2020 йил 16 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2691 (+5) нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди. Янги касалланиш ҳолатларининг 1 нафари хориждан келган фуқарода аниқланган. У халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлиб, шу йил 14 май куни Россиядан келган. Шунингдек, касаллик 4 нафар олдиндан карантинда бўлган навоийлик фуқарода аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 2158 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, ҳозирда мамлакатимизда соғайиш кўрсаткичи 80 фоизни ташкил қилмоқда. Ўзбекистонда бугунги кунда 522 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 8 нафарининг аҳволи оғир. Шифокорларимиз томонидан барча беморларга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
***

Айни пайтда Ўзбекистонда 2686 ҳолатда касаллик қайд этилиб, 2158 нафар бемор бутунлай соғайди. Бу коронавирус инфекциясидан даволанишнинг 80 фоизи дегани. Бу ҳақла Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаев хабар қилди.

Бугун кун давомида қайд этилган 41 ҳолатнинг 23 таси Самарқанд вилоятига тўғри келди. Ҳозирда шифокорлар томонидан 517 нафар беморга даво чоралари кўрилмоқда.

 

Фикрлар

Яндекс.Метрика