No icon

Сардобадаги сув тошқинида эвакуация қилинган аҳоли учун қанча нарса тарқатилгани очиқланди

Омборхоналарга 3,1 млн. донадан ортиқ шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари, ётоқ ва бошқа уй-рўзғор буюмлари келиб тушган бўлса, улардан 2 млн. 743,0 мингга яқини фуқароларга тарқатилган.

Бош прокуратура Сардобадаги сув тошқини бўйича назорат тадбирлари давом эттирилаётгани тўғрисида хабар берди. Бу ҳақда маҳкама ахборот хизмати маълумотида айтилган.

Қайд этилишича, давлат раҳбарининг топшириғига асосан бош прокурор томонидан ишчи гуруҳлар тузилиб, уларга 300га яқин прокуратура ходимлари жалб этилди. 

Прокуратурада тузилган ишчи гуруҳлар томонидан эвакуация қилинган аҳолининг ҳолидан мунтазам равишда хабар олиниб, кунлик маҳсулотларга бўлган эҳтиёж ўрганиб чиқиши натижасида эвакуация қилинган ҳар бир фуқарога биринчи галда керак бўладиган маҳсулот турлари аниқлаштириб олинмоқда.

Билдирилишича, яшаш жойларидан бошқа ҳудудларга эвакуация қилинган аҳолини ноозиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида ўтган даврда омборхоналарга 3,1 млн. донадан ортиқ шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари, ётоқ ва бошқа уй-рўзғор буюмлари келиб тушган бўлса, улардан 2 млн. 743,0 мингга яқини фуқароларга тарқатилган.

Маълум қилинишича, 76 267 дона матрас, кўрпа ва ёстиқ, 134 133 дона совун ва кир ювиш воситалари, 83 594 дона шахсий гигиена воситалари, 1 млн. 798,4 минг дона кийим-кечак, 570,7 минг дона тиббий буюмлар, 522 минг дона бошқа буюмлар келиб тушган. 

Кўрилган чоралар натижасида 5 июнь кунига қадар ушбу эҳтиёжлар тўлиқ бартараф этилиши таъминланди. 

Жиззах вилояти бўйича 174 та кир ювиш кукуни, 160 та совун, 176 та шампун, 162 та тиш пастаси, 192 та бир марталик соқол олиш воситаси, 188 та аёллар гигиеник воситалари, 199 та сочиқ, 25 та матрас ва кўрпа, Сирдарё вилояти бўйича 10 839 та кир ювиш кукуни, 14 138 та совун, 7 442 та шампун, 8 510 та тиш пастаси, 6 341 та бир марталик соқол олиш воситаси, 6 926 та аёллар гигиеник воситалари, 20 598 та памперс, 10 821 та сочиқ, 18 205 та кийим-кечак, 11 968 та оёқ кийими, 4 971 та ёстиқ, 9 640 та матрас ва кўрпа тарқатилди.

Шу кунга қадар омборхоналарга гуманитар ёрдам сифатида 16 та турдаги 2 минг 998 тоннадан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотлари келиб тушди. Ушбу маҳсулотлар жабрланганларнинг эҳтиёжларини тезкор равишда ўрганиш  орқали манзилли етказиб берилмоқда. 

59,6 тонна гўшт ва тайёр гўшт маҳсулотлари, 367,7 тонна ун ва 115,7 тонна макарон, 75,7 тонна шакар, 335,4 тонна гуруч, 73,6 тонна ўсимлик ёғи, 5,8 тонна сариёғ, 335,1 тонна картошка, 235,1 тонна сабзи, 266,4 тонна пиёз, 62,7 минг дона нон ва 287,5 минг дона тухум маҳсулотлари аҳолига етказиб берилди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика