No icon

Коронавирусга қарши самарали вакцина яратилишига қанча маблағ талаб этилади?

Бир йил давомида коронавирусдан самарали ва ҳамёнбоп вакцина ишлаб чиқиш учун 31 млрд доллардан кўпроқ маблағ талаб этилади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида маълум қилинди

“Кейинги 12 ой ичида коронавирусга қарши самарали бўладиган дори воситаларини ишлаб чиқиш учун 31 млрд доллардан кўпроқ маблағ талаб этилади”, дейилган хабарда.

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг маълум қилишича, ҳозирда дунёда коронавирусдан 200 та вакцина ишлаб чиқилмоқда ва синалмоқда. 
 
Унинг таъкидлашича, касалликка самарали қарши курашиш учун жуда катта кўламда ва қисқа муддатларда амалий вакцина талаб этилади.
 
ЖССТнинг бош илмий ходими Сумии Сваминатаннинг таъкидлашича, самарали вакцинани ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш жараёни одатда 10 йилга яқин вақт олади. Бироқ ҳозирги шароитларда ЖССТ бунга ўртача 12 ой, энг кўпи билан эса 18 ой вақт ажратмоқда.

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика