No icon

Сентябрдан олийгоҳ ва академик лицейларда таълим масофадан олиб бориладими?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилди:

— Олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили қандай  бошланади? Масофавий таълим давом этаверадими? 

— Анъанавий таълим шаклида ўқув йилини бошлаш режалаштирилган эди. Республикада эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашиш шароитидан келиб чиқиб, Олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасининг юқори курс талабалари ҳамда академик лицейларнинг 2 курс ўқувчиларига янги ўқув йилини жорий йилнинг сентябрь ойидан масофавий шаклда бошлашга ҳам тайёргарлик кўрилмоқда.

Фикрлар

Яндекс.Метрика