No icon

Коронавирус кимларга юқмайди?

Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда мутахассис аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарди.

Коронавируснинг енгил даражасида дори воситаларисиз организм касалликни ўзи енгиши мумкинми?

— Ҳа, шундай ҳам бўлиши мумкин.  Аниқ маълумотларга кўра, контактда бўлган аҳолининг 80 фоизида касаллик симптомларсиз, яъни енгил даражада ўтади. Мазкур беморларда иммун тизим яхши ривожланган бўлади. 

Бундай беморлар касалликни антибиотиклар ва бошка кучли дори воситаларисиз енгишлари мумкин. Бу ҳолатларда шифокорлар тавсияси ва назоратида иммун тизимни қўллаб туриш, шахсий гигиена қоидалари ҳамда карантин талабларига риоя қилиш ўта муҳим ҳисобланади. Шунингдек:

  • томоқни тез-тез турли эритмаларда чайиб туриш, кунига камида 8 марта ;
  • кун давомида 3-4 литрдан ортиқ суюқлик ичиш;
  • соғлом овқатланиш, овқат рационида мева ва сабзавотларнинг бўлиши;
  • С витаминига бой маҳсулотлар: лимон, наъматак, малина чойларни ичиш, болғор қалампири, пиёз ва кўкатлар истеъмол қилиш;
  • Шу билан бирга, тез-тез нафас гимнастикалари, енгил юриш ва машқларни бажариб туриш тавсия этилади.

Коронавирус касаллиги кимларга юқмаслиги ҳақида маълумотлар мавжудми?

— ЖССТ томонидан бу касалликка ҳамма чалиниши мумкинлиги тўғрисида маълумот берилган.

Бугунги кунда ниқоб тақиб юриш, ижтимоий масофа сақлаш, қўлларни доим совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан ишлов бериш ҳамда имкон қадар ўзини алоҳидалаган шахсларга касаллик юқиш эҳтимоли пасаяди ёки вирус организмга тушиши камаяди.

Одамлар билан мулоқотни умуман чеклаган инсонларга вирус юқмаслиги мумкин.

Бироқ таъкидлаш лозимки, бугунги пандемия даврида инсон ҳаёти давомида бу инфекция билан барибир тўқнашади ва ўшал даврда коронавируснинг касаллик чақириш қобилияти камайган бўлса бу касалликни енгил кечириши мумкин.

Шунингдек, бугунги кунда касалланиб ўтганлар организмида нейтрал антитаначалар ҳосил бўлса, бу инсонларда турғун иммунитет ҳосил бўлиши ва коронавирусга қайта чалинмаслиги тўғрисида Европа олимлари тадқиқотлари натижаси бўйича маълумот берилди.

Фарзандим учун анъанавий таълим олишда дока ниқобдан кўра бир марталик ниқобларни афзал кўринмоқда. мактабда болалар ниқобига спирт билан ишлов бериш мумкинми?

— Тиббий ниқобларга спирт билан ишлов бермаслик керак, айниқса бир марталик ниқобларга.

Чунки болаларда касаллик аломатларсиз кечаётган бўлса, ниқобларни ички қисмига бола оғиз бўшлиғидан ажралган вируслар ёпишади.

Бола мактабда бир марталик ниқобларни спиртли эритма билан ишлов бераман деб қўллари билан ушлаганида қўлларига ва шу ниқоблар қўйилган сатхларда вируслар қолиб кетади. Бу эса шу вақтнинг ўзида мактабдаги бошқа бола организмига вирус тушишини келтириб чиқаради.

Шунингдек, тиббий ниқобларни ички қисмини спирт билан намлаб нафас олганда бир қанча асоратларни, масалан оғиз атрофидаги тери қаватида куйиш, бурун шиллиқ қавати шикастланиши ва ҳид билиш қобилиятининг пасайишини келтириб чиқариши мумкин.

Фикрлар

Яндекс.Метрика