No icon

Смартфон қўлда портлаши мумкинми???

Аккумуляторида муаммоси мавжуд бўлган исталган смартфон портлаши мумкин экан. Бунга телефоннинг сувга тушиб кетиши, қаттиқ зарбага учраши ёки узоқ вақт қувватланиш олиши сабаб бўлиши мумкин экан. Бу ҳақда “Интеллектуал захира” компанияси директори Павел Мясоедов гапириб берди:

“Кўп ҳолларда Samsung компанияси смартфонлари портлаб кетмоқда. Улар Galaxy Note 7 телефонларини сотувдан чиқаришлари керак. Шунингдек, Apple компанияси маҳсулотлари ҳам фойдаланувчилар қўлларида портлаш ҳоллари ҳам учраб турибди. Айфон билан бирга айпадлар ҳам муаммо чиқаришяпти”.

“Бундай нохушликларга учрамаслик учун гаджет батареясига таъсир ўтказадиган ҳаракатларни қилмаслик керак. Аниқроғи, уни ҳарорати кўтарилишига йўл қўймаслик, узоқ вақт қувватлантирмаслик, тушмайдиган қувватлантириш мосламаси (зарядник)дан фойдаланмаслик ва қаттиқ ерга тушиб кетишидан сақланиш керак. Агар шундай ҳоллар кузатилиб батарея шишиб қолса, зудлик билан уни алмаштириш лозим”, -дейди Мясоедов.

Hi-Tech Mail.ru бошқарувчиси Дмитрий Рябининнинг таъкидлашича, смартфонни қоидага кўра уч йилда алмаштириш керак. Агар гаджетдан фойдаланиш муддати кўпайиб кетса, батарея анча тез бўшайдиган бўлиб қоларкан.

Фикрлар

Яндекс.Метрика