No icon

Ўзбекистонда қўйилаётган энг кўп исмлар: Муҳаммадали ва Солиҳа...

Давлат хизматлари агентлиги 2020 йилнинг ортда қолган даври мобайнида ота-оналар томонидан янги туғилган фарзандлари энг кўп қўйилаётган ўғил болалар ва қизлар исмлари ҳақида маълумот берди.

2020 йилнинг ортда қолган 9 ойи давомида Ўзбекистонда туғилган чақалоқларга энг кўп (1 601) Солиҳа исми берилган. Ўғил болалар ичида энг оммабоп исм Муҳаммадали бўлиб турибди. 2020 йилнинг ортда қолган даврида дунёга келган 1 582 нафар ўғил болага ота-оналар томонидан Муҳаммадали исми қўйилган.

Инфографика: Давлат хизматлари агентлиги

2019 йилда ҳам Муҳаммадали ва Солиҳа исмлари Ўзбекистонда туғилган чақалоқларга берилиши бўйича етакчилик қилган. 2019 йилда 11 521 нафар чақалоққа Муҳаммадали, 12 703 чақалоққа эса Солиҳа исми қўйилган.

Шунингдек, ўғил болалар исмлари орасида Мустафо (10 756), Абдуллоҳ (8 339), Имронбек (8 244) ва Муҳаммад (5 659) исмлари энг кўп қўйилган. Қиз болалар исмларидан эса Муслима (8 365), Имона (7 418), Мубина (6 148), Шукрона (5 964) бу борада етакчилик қилган.

Умуман, Солиҳа исми 2018 йилдан буён қизларга танланаётган исмлар орасида энг оммабопи бўлиб турибди. 2018 йилда туғилган 7 030 нафар қиз болаларга Солиҳа исми қўйилган. 7 785 ўғил болага эса ота-оналар томонидан Мустафо исми танланган. 2017 йилда чақалоқлар орасида энг оммабоп исмлар Азизбек ва Мадина бўлганди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика