No icon

Коронавирус Хитойдан олдин бошқа давлатда пайдо бўлганлигини тасдиқловчи далил топилди

Милан университети тадқиқотчилари 2019 йил ноябрдаёқ коронавирусни юқтириб олган мамлакат шимолида яшовчи аёлни топишди, деб хабар бермоқда «Ansa» агентлиги.

Биопсия олинганда тадқиқотчилар 25 ёшли аёлда SARS-CoV-2 вирусининг рибонуклеин кислотаси (РНК) генлари кетма-кетлиги 2019 йил ноябрда бошланганлигини аниқладилар.

«Шундай ҳолатлар ҳам бўладики, COVID-19 инфекциясининг ягона аломати тери патологияси бўлиши мумкин», — деди тадқиқот раҳбари Раффаэль Жанотти.

«Эпидемиянинг расман тан олинган босқичидан олдин тери касалликлари билан оғриган беморларда SARS-CoV-2 борлигини тасдиқловчи далилларни топа олишимиз мени жуда қизиқтирарди. Биз терида COVID-19 изларини топдик», — деди Р.Жанотти.

Ҳисоботда айтилишича, бу «одамларда SARS-CoV-2 вируси мавжудлигининг энг биринчи далилидир».

Манба: xabar.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика